O'zbek Ўзбекча
Клаттенбург: «Клопп ўзини иккиюзламачидек тутяпти. Ҳакамларга бу тарзда босим ўтказиш Фергюсон давридан буён бўлмаганди»
Пайшанба, 14 Январ
5648

Англиялик собиқ ҳакам Марк Клаттенбург «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан ҳакамлар шаънига билдирган фикрига муносабат билдирди. Мураббий ҳакамлар «МЮ» фойдасига кўпроқ пенальти белгиланаётганига шаъма қилганди.

«Клопп «Манчестер Юнайтед» ўйинчилари ҳар доим пенальти ишлаб олиш ҳақида ўйлашларига шаъма қилиб, ўзини иккиюзламачилардек тутяпти. Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане ҳам ҳар доим шундай усулдан фойдаланишади. Юргеннинг ғазабланаётгани кўриниб турибди. Фергюсон давридан буён катта ўйинлар олдидан ҳакамларга бу тарзда очиқчасига таъсир ўтказишга уриниш бўлмаганди. У ўтган мавсумда «Ливерпуль» ҳар ҳафта ғалаба қозонганида бундай қилмасди. Унинг тили анча ўткирлашди. 

Клопп ҳакамлар «Манчестер Юнайтед» фойдасига қарор чиқармоқда, деб ўйлаб янглишмоқда. Фергюсон жамоани бошқарган йилларда ҳакамларнинг бу клуб фойдасига қарор чиқариш ҳолати бўлган, аммо унинг кетишидан кейин бундай ҳолат бўлмаган. 

Шахсан мен «Манчестер Юнайтед» рақиби «Ливерпуль» фойдасига «Олд Траффорд»да бир ўйинда уч марта пенальти белгилаган ягона мураббийман. Бу 2014 йилда эди ва ўшанда Дэвид Мойес «МЮ» бош мураббийи саналарди. Агар ўшанда Фергюсон бош мураббий бўлганида «Юнайтед» дарвозаси томон уч марта пенальти белгила олишимга кўзим етмасди», - дея Клаттенбург сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» устози «Саутҳэмптон»дан учралган мағлубиятдан (0:1) кейин «Эшитишимча, «Манчестер Юнайтед» икки йил ичида тепган пенальтилари сони, мен «Ливерпуль»ни бошқараётган беш ярим йилги фаолиятимдан кўпроқ», дея фикр билдирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар