O'zbek Ўзбекча
«Интер» «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячисини таклиф этмоқчи
Пайшанба, 14 Январ
6100

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Донни ван де Бек фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

FCInterNews’нинг ёзишича, «Интер» клуби нидерландиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Миланликлар бош мураббийи Антонио Конте клуб раҳбариятидан ван де Бекни мавсум охирига қадар ижарага олишни сўраган. Қайд этилишича, миланликлар бу борада «Манчестер Юнайтед»га ўз таклифини юборган.

Маълумот учун, мавсум аввалида 40 миллион евро эвазига «Аякс»дан «МЮ»га ўтган 23 ёшли яримҳимоячи АПЛ жорий мавсумида 10 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Интер» таркибида Ромелу Лукаку, Алексис Санчес, Меттео Дармиан ва Эшли Янг сингари «МЮ» собиқ футболчилари тўп сурмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар