O'zbek Ўзбекча
Фарғона вилоят футбол ассоциацияси ва Қирғизистоннинг икки вилояти ўртасида меморандум имзоланди
Пайшанба, 14 Январ
2400

13 январь, чоршанба куни Қирғизистоннинг Боткен ва Ўш вилояти футбол ассоциациялари вакиллари Фарғона вилоятига ташриф буюришди. 

Ташрифдан асосий мақсад Қирғизистоннинг ҳар икки ҳудудий ассоциациялари билан Фарғона вилоят футбол ассоциацияси ўртасида футболни ривожлантириш, футбол орқали халқлар дўстлигини янада мустаҳкамлаш, футбол мутахассислари ва жамоалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада юқори чўққиларга кўтаришдан иборатдир.

«Қирғизистон Республикаси спорт делегацияси таркибида мамлакат футбол ассоциацияси бўлим бошлиғи, Боткен ва Ўш вилояти футбол ассоциацияси раҳбарлари, мураббий ва ҳакамлар бўлиб, улар дастлаб Фарғонадаги «Футбол маркази»га ташриф буюришди. Сўнг Ўш ва Боткен вилояти футбол ассоциацияси ҳамда Фарғона вилоят футбол ассоциациясининг келгусидаги ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма меморандуми имзоланди», - дейилади ФФА хабарида.

Шунингдек, қирғизистонлик ҳамкасблар билан биргаликда футзал бўйича «дўстлик учрашуви» бўлиб ўтди. Мазкур ҳамкорлик дастури давомида меҳмонларга Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва вилоят футбол ассоциацияси вакиллари ҳамроҳлик қилишган.

Ўхшаш янгиликлар