O'zbek Ўзбекча
Бельгиянинг хорижда тўп сураётган энг яхши футболчиси аниқланди
Пайшанба, 14 Январ
4407

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Бельгиядан ташқарида тўп сураётган мамлакатнинг энг яхши футболчисига айланди.

«Ҳозирги даражамга етказганига Яратганга шукур дейман. «Интер» ва Бельгия миллий жамоасидаги жамоадошларимдан миннатдорман. Уларнинг ёрдамисиз бу совринга эга чиқмасдим. Мени янада яхши тўп суришимга ҳисса қўшаётган барча мураббийларга ҳам раҳмат», - дея ёзади Ромелу твиттердаги саҳифасида.

Ушбу сўровномада Лукаку «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне ва «Реал» дарвозабони Тибо Куртуани ортда қолдирган.

Маълумот учун, Лукаку А Серия жорий мавсумида 16 ўйинда 12та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар