O'zbek Ўзбекча
«Барселона» клуб президентлиги учун сайловга уч нафар номзодни тасдиқлади
Пайшанба, 14 Январ
6447

«Барселона» расмий сайти клуб президентлиги учун сайловга Жоан Лапорта, Виктор Фонт ва Тони Фрейша номзоди тасдиқланганини эълон қилди.

Ушбу номзодлар сайловда клуб президентлиги учун кураш олиб боради. Номзодлар орасида энг кўп имзони Жоан Лапорта йиққан – 9625 нусхада. Фонт – 4431, Фрейша эса 2634та имзо тўплаган. 

15 январдан номзодларнинг сайлов олди кампанияси бошланса, сайловнинг ўзи 24 январь кунига белгиланган. 

Аввалроқ, Эмили Руссо ва Аугусти Бенедито сайловдан ўз номзодлигини қайтариб олгани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар