O'zbek Ўзбекча
Ҳаким Фузайлов «Динамо» бош мураббийига айланиши мумкин
Пайшанба, 14 Январ
2902

Тожикистонлик мураббий Ҳаким Фузайлов Самарқанднинг «Динамо» жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин.

Tribuna.uz маълумотларига кўра, 56 ёшли мутахассис «Динамо» клуби раҳбарияти билан музокара олиб борган. Мураббий тез орада Душанбедан Самарқандга етиб келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ҳаким Қаюмович Фузайлов 2001-2002 йиллар давомида «Динамо» бош мураббийи сифатида фаолияти юритган. Сўнгги 2020 йилги мавсумда «Хўжанд» жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоасини 2020 йилда дастлаб Тачмурод Агамуродов мавсумга тайёрлаган бўлса, кейин Равшан Аҳмедов, Сергей Лушан сингари мураббийлар фаолият юритишди. Мавсум якунида эса жамоани маҳаллий мутахассис Жасур Ҳамроев бошқарганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар