O'zbek Ўзбекча
Сульшер «Бёрнли» билан ўйин, Магуайрнинг ҳисобланмаган голи ва Погба ҳақида гапирди
Чоршанба, 13 Январ
5461

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 1-туридан ўрин олган «Бёрнли»га (1:0) қарши қолдирилган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда мамнунман. 3 очко олсангиз, қониқасиз. Курашишимиз керак эди ва буни уддаладик.

Хотиржамлик ва босиқлик ўйиннинг калити эди. Биринчи ярим соат ичида унчалик яхши ўйнамадик, аммо кейин VAR бизни тетиклаштирди. 

Магуайрнинг голи жуда зўр бўлди ва йигитларнинг нима учун ғазабланишганини тушунаман. Танаффусда уларни тинчлантиришим керак эди.  27-дақиқадаги (Шоуга сариқ карточка кўрсатилган вазият) эпизодни кўрмадим, эҳтимол, ҳакамлар ҳаммасини тўғри ҳал қилишди. Чунки бош ҳакам вазиятни томоша қилиш учун экран олдига келди. Бекор қилинган гол эса хато, тўғрисини айтсам.

Погба ўзига хос услубда ажойиб гол урди. У бугун жуда яхши ўйнади. Иккинчи тўпни киритганимизда енгилроқ бўларди, аммо биз осон йўлларни изламаяпмиз. 

Бундай ўйинлар олдидан ўзимизни ишончли ҳис қилиб, ўз йўлимизда жуда яхши ҳаракат қиляпмиз. Кейинги баҳсда чемпион синовидан ўтамиз. Бу – ақл бовар қилмайдиган ҳолат ва биз учун ажойиб синов», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС. 

Маълумот учун, «МЮ» очколарини 36тага етказиб, пешқадам бўлиб олди. Манкунианликлар кейинги турда 2-ўриндаги «Ливерпуль» меҳмони бўлишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар