O'zbek Ўзбекча
Остон Ўрунов «Рубин»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди
Чоршанба, 13 Январ
8391

Москванинг «Спартак» клуби яримҳимоячиси Остон Ўрунов «Рубин» клубига ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга жавоб қайтарди.

«Спартак»ни тарк этаманми? Буни вақт кўрсатади. «Рубин»? Бу ҳақда ҳеч нарса эшитганим йўқ», — дея ўзбекистонлик яримҳимоячининг сўзларини келтирмоқда «Спорт Экспресс» нашри.

Маълумот учун, Ўрунов жорий мавсумда «Спартак» сафида 9 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Футболчининг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар белгиланган.

Аввалроқ, 20 ёшли яримҳимоячига «Рубин» ва «Уфа» клуби қизиқиш билдираётгани, Москва жамоаси Қозон клубидан Ўрунов учун 6 миллион евро сўрагани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар