O'zbek Ўзбекча
«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинида «Андижон»ни мағлуб этди
Чоршанба, 13 Январ
3764

Суперлига янги мавсуми олдидан тайёргарлик доирасида «Навбаҳор» ва «Андижон» клублари Наманганда ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Шу куни куни наманганликлар сафида африкалик легионер майдонга тушган бўлса, андижонликлар сафида Миркомил Локаев, Суннатилла Мамадалиев сингари янги футболчилар майдонга тушишди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ушбу учрашувни стадиондан кузатиб борди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида киритилган гол мезбонларга ғалаба келтирди – 1:0.  

Назорат учрашуви.
13 январь (чоршанба)
«Навбаҳор» - «Андижон» - 1:0
Наманган, «Ёш куч» стадиони.
«Андижон»: Жасур Умирзоқов, Миркомил Локаев, Камрон Нажафалиев, Усмонали Исмоналиев, Суннат Турғунбоев, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Камрон Саидазимов, Фарҳод Соҳибжонов, Суннатилла Мамадалиев, Жамшид Ҳомидов.
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Эҳсони Паншанбе, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азизбек Турғунбоев, Сардор Теляков, Мирзоҳид Ғофуров, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов, Забиҳилло Ўринбоев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар