Лионель Месси «Барселона»нинг Испания Суперкубоги яримфинали доирасидаги «Реал Сосьедад»га қарши учрашувини ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда ESPN.
Манбанинг ёзишича, аргентиналик футболчи Ла Лига доирасидаги «Гранада»га қарши учрашувдан (4:0) кейин ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Каталонияликлар ҳужумчиси Рональд Куман қўл остидаги эрталабки машғулотларда ҳам иштирок этмаган.
Маълумот учун, «Реал Сосьедад» - «Барселона» учрашуви бугун, 13 январь куни ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00га белгиланган. Яримфинал доирасидаги иккинчи жуфтликда «Реал» 14 январь куни «Атлетик»га қарши майдонга тушади.