«Лестер» ҳужумчиси Ислом Слимани эркин агент сифатида «Лион»га ўтди.
Франция клуби жазоирлик 32 ёшли футболчи билан 1,5 йиллик битим тузди.
Слиманига Лига 1 бегона эмас. У ўтган мавсумни «Монако»да ижарада ўтказиб, 18та ўйинда 9та гол урган. Бу мавсумда эса «тулкилар» таркибида атиги 3та баҳсда қатнашди.