O'zbek Ўзбекча
Левандовски: «Киммих – жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин»
Чоршанба, 13 Январ
1960

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски клубдоши Йозуа Киммихни жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиш учун барча имкониятга эга эканлигини айтди.

«Ёш футболчилар орасидан Йозуа Киммих жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин. Бунинг учун унда барча имконият бор. Германияда иқтидорли футболчилар талайгина, улар ўз кучларини тўғри йўналтиришса, кўп марраларни забт этишади. Мен уларга ёрдам беришдан фақат хурсанд бўлардим», - дейди Левандовского Sport Bild билан суҳбатда.

Маълумот учун, Роберт Левандовски 2020 йилда Польшанинг энг яхши спортчиси деб топилганди. Шунингдек, Marca, The Guardian, Globe Soccer «Бавария» футболчисини 2020 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар