O'zbek Ўзбекча
Куман: «Суперкубокда яққол фаворит кўрмаяпман»
Чоршанба, 13 Январ
3593

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Испания Суперкубогининг 1/2 финалидан ўрин олган «Реал Сосьедад»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Реал Сосьедад» Ла Лигада ажойиб старт олди. Уларнинг бир нечта ўйинларини кўрдим. «Сосьедад» чемпионатнинг энг яхши жамоаларидан бирига ўхшайди. Суперкубокда яққол фаворитни кўрмаяпман.

Тўрт жамоа ҳам ғолиб бўлиш учун жиддий ҳаракат қилишади. Ҳаммада имкон бор, шу жумладан, бизда ҳам. 

Жамоа ривожланмоқда. Бу ўйин – тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатиш учун имконият», – дея нидерландиялик мураббийнинг сўзларини келтиради Маrca.

«Реал Сосьедад» – «Барселона» ўйини бугун, 13 январь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 01:00да старт олади. Иккинчи яримфиналда «Реал» ва «Атлетик» Б баҳс юритишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар