O'zbek Ўзбекча
Италия кубоги. Лукакунинг 118-дақиқадаги голи «Интер»ни чоракфиналга олиб чиқди
Чоршанба, 13 Январ
2809

Италия кубоги нимчоракфинал босқичи доирасида «Интер» сафарда «Фиорентина»га қарши майдонга тушди.

Учрашувда Видаль пенальтидан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Куаме ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимларнинг 118-дақиқасида Ромелу Лукаку гол уриб, «Интер»га чоракфинал йўлланмасини тақдим этди – 1:2.

Италия кубоги. 1/8 финал
Фиорентина – Интер 1:2
Голлар
: 0:1 – 40, пенальти Видаль, 1:1 – 57 Куаме, 1:2 – 118 Лукаку.
Фиорентина – Терраччано, Касерес (Венути, 53), Мартинес, Игор Жулио, Бираги, Эссерик (Влахович, 52), Амрабат, Бонавентура, Кастровилли, Миленкович, Куаме (Кальехон, 97).
Интер – Ҳанданович, Коларов, Янг (Ҳакими, 69), Раноккия, Шкриньяр (де Врей, 61), Гальярдини (Барелла, 81), Перишич, Видаль (Брозович, 94), Эриксен, Санчес, Мартинес (Лукаку, 69).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар