«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Тимоти Фосу-Менса «Байер»га ўтди.
Леверкузен клуби нидерландиялик 23 ёшли футболчи билан 2024 йил ёзигача мўлжалланган битим имзолади. ОАВ'нинг ёзишича, трансфер нархи 1,8 млн фунтни ташкил этган.
Фосу-Менса «МЮ»да 5 мавсум давомида ҳаракат қилиб, АПЛ доирасида 16та баҳсда майдонга тушди. Шунингдек, икки мавсумни «Кристал Пэлас» ва «Фулҳэм»да ижарада ўтказди.