O'zbek Ўзбекча
АПЛ. «МЮ» сафарда «Бёрнли»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланиб олди
Чоршанба, 13 Январ
6096

Англия Премьер-лигаси 1-турининг қолдирилган ўйинида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Бёрнли» устидан қийин ғалабага эришди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг биринчи бўлими воқеаларга бой ўтган бўлса-да, Магуайрнинг голи инобатга олинмагани билан ёдда қолди.

Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасига келиб, Рэшфорднинг узатмасидан кейин Погба кучли зарбаси билан ҳисобни очиб, якунда жамоасига ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин «МЮ» 36 очко билан «Ливерпуль»дан 3 очкога ўзиб, ниҳоят 1-ўринга чиқиб олди.

Сульшер жамоаси навбатдаги турни 17 январь куни «Энфилд»да Клопп жамоасига қарши ўтказади.

АПЛ. 1-тур қолдирилган ўйини

Бернли – Манчестер Юнайтед 0:1

Гол: Погба, 71
Бернли – Поуп, Ми, Питерс, Тарковски, Лоутон, Браунхилл, Брэйди (Макнил, 65), Гудмундссон, Вествуд, Барнс (Родригес, 88), Вуд (Видра, 80).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Уан-Биссака, Байи, Магуайр, Бруну Фернандеш (Мактомини, 89), Матич, Погба, Кавани, Марсьяль, Рэшфорд (Гринвуд, 80).

Ўхшаш янгиликлар