«Манчестер Юнайтед» 21 ёшли дарвозабони Натан Бишоп билан битимни узайтирганини эълон қилди.
Янги шартнома 2023 ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, Бишоп манкунианликлар сафига 2020 йил январда 4-дивизион жамоаси «Саутенд Юнайтед»дан ўтган ва ҳозирча асосий жамоада ўйин ўтказмаган.
Аввалроқ «МЮ» ҳимоячиси Тимоти Фосу-Менсани «Байер»га ижарага бериши, «Ньюкасл» қизиқиш билдираётган Брендон Уильямсни эса жамоада олиб қолиши хабар берилган эди.