O'zbek Ўзбекча
«Милан» ва «Ювентус» Скамаккага қизиқмоқда. Турин клуби Дибала жароҳат олгани сабабли январдаёқ янги ҳужумчи топмоқчи
Сешанба, 12 Январ
7355

«Женоа» клубида ижара асосида тўп сураётган Жанлука Скамакка Италия А Серияси грандлари эътиборига тушди, дея хабар бермоқда Tuttosport.

Манбанинг ёзишича, ҳуқуқий жиҳатдан «Сассуоло»га тегишли ҳужумчига «Милан» ва «Ювентус» клублари қизиқиш билдирган. 22 ёшли италиялик ҳужумчининг ижара муддати мавсум якунида тугайди ва футболчини «Сассуоло» бошқа клубга сотиб юбориши кутилмоқда.

Қайд этилишича, «Ювентус» форварди Пауло Дибала жароҳат олиб сафдан чиққани боис, Турин клуби қишки трансфер ойнасидаёқ жамоага қўшилиши мумкин бўлган номзодларни кўриб чиқмоқда. 

Шунингдек, «Милан» клуби ҳам Скамакканинг агенти билан музокарани бошлаган хабар қилинган. 

Маълумот учун, Скамакка жорий мавсумда 15 ўйинда майдонга тушиб, 6та голга муаллифлик қилган.

Аввалроқ, «Ювентус» Элдор Шомуродовга қизиқаётгани ҳақида хабар қилинган, аммо «Женоа» клуби президенти Энрико Прециози январь ойида жамоани ҳеч қайси футболчи тарк этмаслигини билдирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар