O'zbek Ўзбекча
Фабио Капелло А Серияда чемпионлик учун асосий фаворитни айтди
Сешанба, 12 Январ
10826

«Милан» собиқ бош мураббийи Фабио Капеллонинг фикрича, А Серия жорий мавсумида скудетто учун асосий фаворит - «Интер».

«Мавсум бошидаёқ «Интер»ни ғолиблик учун асосий фаворит сифатида кўрсатгандим ва ўша фикримда собит қоламан. Антонио Конте қўл остидаги таркибини кучайтиришига ҳожат йўқ, айниқса еврокубоклардан чиқиб кетгандан сўнг. «Интер»нинг ҳозирги таркибини бошқаришдан исталган мураббий хурсанд бўларди. Бу жамоа учун энг асосийси коллективни қандай бошқариш бўлади. 

Дастлабки тўртлик учун «Интер»дан ташқари, «Милан», «Ювентус», «Аталанта» ва «Рома» кураш олиб боради», - дея Капеллонинг сўзларини келтирмоқда Corriere dello Sport.

Маълумот учун, «Интер» 17-турдан кейин 37 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Милан» эса 40 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар