O'zbek Ўзбекча
Это'О келажакда «Барселона»да Мессининг ўрнини ким эгаллашини айтди
Сешанба, 12 Январ
19419

«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Самуэль Это'О келажакда каталонияликлар сафида Лионель Мессининг ўринбосари ким бўлишини айтди.

«Ансу Фати – «Барселона»нинг келажаги. Айни пайтда у ақл бовар қилмайдиган ишларни қилмоқда. Клуб унга ғамхўрлик қилиши керак деб ўйлайман. Умид қиламанки, у Мессининг ўрнини эгаллайди», – дея Это'Онинг сўзларини келтиради Sport Bible.

Маълумот учун, Фати – «Барселона» тарбияланувчиси. У асосий жамоада 2019 йили дебют қилди. У клуб тарихидаги энг ёш дебютант ва гол юрган энг ёш ўйинчин саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар