O'zbek Ўзбекча
Динияр Билялетдинов: «Спартак» «ПСВ»дан Ҳендриксни сотиб олгани сабабли Остон Ўруновни бошқа клубга трансфер қилса керак»
Сешанба, 12 Январ
5647

«Спартак» ва «Эвертон» клуби собиқ яримҳимоячиси Динияр Билялетдиновнинг фикрича, Москва клуби легионерлар учун белгиланган лимит туфайли Остон Ўруновни бошқа клубга сотишга мажбур бўлади.

«Фикримча, Остон Ўрунов бошқа клубга қўйиб юборилади. У ҳали «Спартак»да кўп ўйнамади, ўзини деярли кўрсата олгани ҳам йўқ. Қолган легионерлар эса озми-кўп майдонга тушиб, жамоага ёрдам беришмоқда. Педро Роша ижарадан қайтаётганлигини, клуб «ПСВ»дан Йоррит Ҳендриксни таклиф этганини инобатга олсак, Остон Ўрунов жамоани тарк этса керак. Чунки клубнинг легионерлар учун 8талик лимити тўлиб қолади. Қолаверса, Йоррит ҳам Ўрунов сингари кўпроқ таянч яримҳимоячиси саналади. Шунингдек, жамоада бу чизиқда ўйнай оладиган Крал, Умаров, Зобнин бор. Шунча футболчи бор пайтда ҳам Ҳендрикс сотиб олиндими, демак клуб бу футболчини узоқ вақтдан буён кузатган», - дейди Билялетдинов.

Маълумот учун, Ўрунов жорий мавсумда «Спартак» сафида РПЛда 8 ўйинда майдонга тушди. Футболчининг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар белгиланган.

Аввалроқ, ўзбекистонлик 20 ёшли яримҳимоячига «Рубин» ва «Уфа» клуби қизиқиш билдираётгани, Москва жамоаси Қозон клубидан Ўрунов учун 6 миллион евро сўрагани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар