O'zbek Ўзбекча
Диего Симеоне IFFHS талқинига кўра сўнгги ўн йилликнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Моуриньо бешлик, Зидан ўнликда
Сешанба, 12 Январ
4796

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) сўнгги ўн йилликнинг энг яхши мураббийлари номини эълон қилди.

Унга кўра, энг яхши мураббий номи Мадриднинг «Атлетико» клуби устози Диего Симеонега насиб қилган. Иккинчи ўриндан эса «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жой олган. Учликни «Ливерпуль»нинг германиялик устози Юрген Клопп эгаллаган.

Топ-5 мураббий рўйхатидан «Тоттенҳэм» мураббийи Жозе Моуриньо ва «Ювентус» собиқ мураббийи Массимилиано Аллегри жой олган. 

Сўнги 10 йилликнинг энг яхши мураббийлари ўнлиги (IFFHS):
1. Диего Симеоне.
2. Хосеп Гвардиола.
3. Юрген Клопп.
4. Жозе Моуриньо.
5. Массимилиано Аллегри.
6. Унаи Эмери.
7. Зинедин Зидан.
8. Карло Анчелотти.
9. Маурисио Почеттино.
10. Марсело Гальярдо.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар