O'zbek Ўзбекча
«Женоа» бош директори клуб «Арсенал» футболчисига қизиқаётганини тасдиқлади
Душанба, 11 Январ
5851

«Женоа» бош директори Алессандро Дзарбано клуб Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳимоячиси Сократис Папастатопулосга қизиқиш билдираётганини тасдиқлади.

«Сократис – яхши футболчи, у биз учун вариант. Аммо у жамоамизга яқин кунларда қўшиладими ёки йўқ – билмайман», - дея Дзарбанонинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Сократис «Арсенал»нинг АПЛ жорий мавсуми учун топширган қайдномасидан ўрин олмаганди. Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. 

Аввалроқ, Генуя клуби қишки трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи эканлиги, бу борада «Арсенал»нинг яна бир ҳимоячиси Шкодран Мустафига ҳам қизиқиш билдирилганди.

Transfermarkt портали грециялик ҳимоячининг трансфер баҳосини 4 миллион еврога баҳолаган. Унга «Женоа»дан ташқари, «Фенербахче» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар