O'zbek Ўзбекча
Роналду – топ-5 лигаларда кетма-кет 15та мавсумда камида 15тадан гол урган биринчи футболчи
Душанба, 11 Январ
4209

«Ювентус» Италия чемпионатининг 17-турида «Сассуоло» (3:1) устидан ғалаба қозонди. Туринликларнинг голларидан бирига Криштиану Роналду муаллифлик қилди.

Бу – португалиялик ҳужумчи учун ушбу мавсумда А Сериядаги 15-гол. 

Opta Sports'нинг маълумотига кўра, 35 ёшли ҳужумчи топ-5 лигаларда қаторасига 15та мавсумда камида 15тадан гол урган ягона ўйинчига айланди.

Маълумот учун, Роналду А Cерияда тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар