O'zbek Ўзбекча
«Реал» кучли қор ёғиши туфайли Мадридга қайтмайди. Клуб Испания Суперкубоги ўйинини ўтказиш учун Малагага учади
Душанба, 11 Январ
3008

Испанияда кучли қор ёғаётгани туфайли «Реал» яқин орада Мадридга қайтолмайди.

АS'нинг ёзишича, «қироллик клуби»га ҳозирча пойтахтга самолётда қайтиш мумкин эмаслиги ҳақида хабар беришган. Жамоа Ла Лиганинг 18-туридан ўрин олган «Осасуна» (0:0) билан ўйиндан кейин ҳамон Памплонада қолмоқда.

Бундай вазиятда «Реал» «Малага»га боришга қарор қилди. У ерда мадридликлар 14 январда «Атлетик» билан Испания Суперкубогида баҳс юритишади. Клуб бугун, 11 январь куни учиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, коронавирус пандемияси шароитида ўйинчиларнинг ҳаракатларини тартибга солиб турувчи хавфсизлик протоколлари туфайли футболчилар меҳмонхонадан чиқмасликка мажбур бўлишмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар