O'zbek Ўзбекча
Нуну Эшпириту Санту: «Коронавирус туфайли яна танаффус эълон қилинса, футбол аввалгидек бўлмайди. Суперлига пайдо бўлади, клублар яшаш учун курашади»
Душанба, 11 Январ
2693

«Вулверҳэмптон» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту коронавирус туфайли мавсум яна тўхтаб қолса, бу оғир оқибатларга олиб келишини айтиб ўтди.

«Мавсумни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинса, қўрқаманки, футбол энди аввалгидек бўлмайди. Бу мени энг кўп хавотирга соладиган жиҳат.

Тақвим бузилиб кетади ва мавсумни якунлашнинг иложи бўлмайди. Футбол янги кўринишга кела бошлайди. Катта эҳтимол билан Суперлига пайдо бўлади, янги турнирлар ортидан клублар яшаб қолиш учун курашишади.

Ҳозирда ҳамма бор кучи билан ишлаяпти ва биз мавсум давом этиши учун курашишимиз керак. Бундай қийин даврда ҳамма ўз иродасини намойиш этишига тўғри келади. Агар барчамиз нолишда давом этсак, бунга жавобан мавсум тўхтатиб қўйилади. Бу эса футболда улкан асоратини қолдиради», - дея «Вулверҳэмптон» бош мураббийи Нуну Эшпириту Сантунинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар