O'zbek Ўзбекча
Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Абдумавлон Абдужалилов ва Садриддин Абдуллаев «Локомотив»га ўтди
Душанба, 11 Январ
3071

Янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган «Локомотив» ўз сафини тўрт нафар янги футболчи билан тўлдириб олди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Ўтган мавсумни «Бунёдкор» таркибида ўтказган дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов, ҳимоячи Ислом Қобилов ҳамда яримҳимоячи Санжар Қодирқулов «темирйўлчилар» билан шартнома имзолашди. 

Ислом Қобилов ва Абдумавлон Абдужалилов билан икки йиллик, Санжар Қодирқулов эса бир йиллик битимга имзо чекилган. 

Шунингдек, «Пахтакор»ни тарк этган 34 ёшли яримҳимоячи Садриддин Абдуллаев ҳам «Локомотив» жамоаси таркибига келиб қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» куни кеча португалиялик мураббий Микаэль Секейрани бош мураббий сифатида эълон қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар