O'zbek Ўзбекча
Гвардиола: «Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, шу сабабли қаторасига 4-марта Лига Кубоги финалидамиз»
Душанба, 11 Январ
1304

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Кубоги 1/32 финал босқичидан ўрин олган «Бирмингем»га (3:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи вазифа ҳал қилинди. Бир қатор ёш футболчиларни ўйнатдик ва кейинги босқичга йўл олдик. 

Мен келганимдан кейинги жамоанинг ҳаракатланиш траекториясини кузатиб борсангиз, ҳеч бир ўйинга беэътибор қарамаганимизни кўрасиз. Шу сабабли кетма-кет тўртинчи бор Лига Кубоги финалидамиз, шу туфайли қаторасига икки марта Англия Кубогини ютдик ва охиргисида яримфиналга чиқдик. Ҳар бир беллашувда ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар