O'zbek Ўзбекча
Дибала «Ювентус»га икки муҳим ўйинда ёрдам бера олмайди
Душанба, 11 Январ
3524

«Ювенту» А Сериянинг 17-туридан ўрин олган «Сассуоло»га (3:1) қарши баҳсда жароҳат олган ҳужумчи Пауло Дибаланинг тиббий кўрик натижаларини эълон қилди. 

Аргентиналик футболчига чап тизза медиал коллатерал боғламининг шикастланиши ташхиси қўйилди. Тикланиш муддати — 15-20 кун.

Шу тариқа Дибала А Серия доирасида «Интер» (17 январь), Италия Суперкубогида «Наполи» (20 январь) билан ўйинларни ўтказиб юборади.

27 ёшли форвард бу мавсумда А Серияда 11та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар