O'zbek Ўзбекча
АПЛ «Тоттенҳэм»нинг рақибини ўзгартирди ва «Челси» ўйинини бошқа кунга кўчирди
Душанба, 11 Январ
6677

Англия Премьер-лигаси расмий сайти турнир тақвимида ўзгариш юзага келганини маълум қилди.

«Астон Вилла» клубида коронавирус ўчоғи аниқлангани туфайли, клуб АПЛ 18-тури доирасидаги «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда майдонга туша олмаслигини маълум қилгач, АПЛ ушбу баҳсни бошқа муддатга қолдириб, ўша куни «Тоттенҳэм»нинг қолдирилган яна бир баҳси - «Фулҳэм» билан ўйинни ўтказишга рухсат берди. Ушбу баҳс 30 декабрь куни ўтказилиши лозим бўлса-да, меҳмонлар сафида COVID-19 аниқлангани сабабли бошқа санага қолдирилганди.

«Фулҳэм»нинг «Тоттенҳэм» билан қолдирилган ўйинда майдонга тушиши сабабли эса клубнинг «Челси»га қарши 15 январь кунги ўйини 16 январь кунига кўчирилди.

Шунингдек, «Астон Вилла»нинг «Эвертон» билан баҳси 16 январдан 17 январга кўчирилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар