«Тоттенҳэм» хавбеки Альфи Девайн Англия Кубоги 1/32 финал босқичида «Марин» (5:0) билан баҳсда жамоасининг сўнгги тўпини киритди.
Squawka'нинг маълумотига кўра, англиялик яримҳимоячи «шпорлар» сафида расмий ўйинларда гол урган энг ёш футболчига айланди – 16 ёшу 163 кун.
Девайн 46-дақиқада захирадан майдонга туширилди ва 60-дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.