O'zbek Ўзбекча
«Уфа» бош директори: «Ўрунов – жуда кучли футболчи. Уни бажонидил қайтарган бўлардик»
Якшанба, 10 Январ
4235

«Уфа» клуби бош директори Ринат Шайбеков «Спартак» яримҳимоячиси Остон Ўруновни ортга қайтаришга тайёрлиги ҳақида гапирди.

«Остон Ўрунов масаласида «Спартак» билан музокара олиб бораётганимиз йўқ. У билан хориж клублари ҳам қизиқиш билдираётган экан, у чинданам жуда кучли футболчи. Биз уни бажонидил қайтарган бўлардик, аммо бунинг уддасидан чиқишимиз қийин.

Фикримча, «Спартак» Остон Ўруновни биз сўрайдиган нархга қўйиб юбормайди. Уни нормал нархда сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш имконияти бўлса, бу трансфер биз учун қизиқарли бўларди. Аммо бу масалада биз клуб ва унинг агенти билан гаплашганмиз, бу борада ҳаммаси осон эмас.

Ўрунов Европага ўйнаб кета оладими? Европа – катта жой. Балки бу Болгария ёки Словения бўлар, эҳтимол Англия ёки Испания. Бу унинг қаерга йўл олишига боғлиқ», - дейди «Уфа» бош директори Metaratings.ru мухбири билан суҳбатда.

Маълумот учун, аввалроқ Остон Ўруновга «Рубин» клуби қизиқиш билдиргани, аммо Москва клуби ўзбекистонлик 20 ёшли яримҳимоячи учун 6 миллион евро сўраганидан кейин музокара тўхтагани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар