O'zbek Ўзбекча
Сульшер: «Погба, Шоу ва Линделёф жароҳат олган»
Якшанба, 10 Январ
2936

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия кубоги 1/32 финал доирасидаги «Уотфорд»га (1:0) қарши учрашувдан кейин жамоадаги аксарият футболчилар жароҳат олгани ҳақида гапирди.

«Бугунги таркибдан ўрин олмаган аксарият футболчиларимизда жароҳат бор. Хусусан, Поль Погба, Люк Шоу ва Виктор Линделёф жароҳат сабабли сўнгги машғулотларни ўтказиб юборишди.

Бугун ҳам Эрик Байи бўйин соҳасидан жароҳат олгандек кўринди. Бу мия чайқалиши эмасди. Унинг ўзи билан гаплашиб олганимдан кейин бу ҳақда гапириши мумкин», — дея Сульшернинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Маълумот учун, «МЮ» навбатдаги ўйинни 12 январь куни «Бёрнли»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар