O'zbek Ўзбекча
Куман: «Ютқазишга ҳаққимиз йўқлигини билардик. Жамоа ўсмоқда»
Якшанба, 10 Январ
3073

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 18-туридан ўрин олган «Гранада»га (4:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинга киришимиз қийин бўлди, аммо тўпга эгалик қилишда хотиржам эдик. Муҳим ғалаба. Қандай ҳолатда эканлигимизни биламиз. Ортиқ ютқазишимиз мумкинмаслигини билардик.

Сафардаги 3та ғалаба ажойиб бўлди. Яхши футбол. Жамоа ўсаётганини кўрсатдик. 

4та гол урдик. Бу – ижобий ҳолат. Шу руҳда давом этишимиз керак. Шундай кунлар борки, гол уриш учун бугунгидек кам имконият бўлади», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар