O'zbek Ўзбекча
Бундеслига. «Боруссия» Д «Лейпциг»га пешқадам бўлиш имконини бермади, Ҳоландда дубль
Якшанба, 10 Январ
593

Германия чемпионатининг 15-турида «Лейпциг» ўз майдонида «Боруссия» Дортмундга мағлуб бўлди. Санчо ва Ҳоланднинг (2та) голларига мезбонлардан Сёрлот бир бор жавоб берди.

«Боруссия» очколарини 28тага етказиб,  4-ўринни эгаллаб турибди. 31 очкоси бор «Лейпциг» эса 2-ўринда қолди. Агар Юлиан Нагельсманн жамоаси ғалаба қозонганида 1-ўринга чиқиб олган бўларди.

Бундеслига, 15-тур

Лейпциг – Боруссия Д 1:3
9 январь, «Ред Булл Арена»
Голлар: Сёрлот (90) — Санчо (55), Ҳоланд (71, 84).
Лейпциг – Гулачи, Орбан, Ҳальстенберг, Упамекано, Анхелиньо, Адамс, Забитцер (Клостерманн, 61), Ольмо, Айдара (Ҳван Ҳи Чҳан, 71), Форсберг (Сёрлот, 61), Поульсен (Самаржич, 88). 
Боруссия Д – Бюрки, Ҳуммельс, Аканжи, Геррейру, Дилэйни (Загаду, 69), Витцель (Жан, 30), Санчо (Тиггес, 85), Рейна, Мёнье, Ройс (Брандт, 85), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Дилэйни (32), Аканжи (73).

Ўхшаш янгиликлар