Испания чемпионатининг 18-турида «Вильярреал» мехмонда «Сельта»ни (4:0) йирик ҳисобда енгди.
Opta'нинг маълумотига кўра, «сариқ сувости кемаси» Ла Лигада 2005 йил январидан сўнг илк бор сафар ўйинида 4та гол фарқи билан ғалаба қозонди. Сўнгги бор мехмонда «Реал Сосьедад» худди шундай ҳисобда тор-мор этилганди.
«Вильярреал» ҳозирда Примерада 3-ўринни эгаллаб турибди.