O'zbek Ўзбекча
Сульшер: «Ван де Бек «Манчестер Юнайтед»да уни қадрлашларини билади»
Шанба, 09 Январ
2426

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Донни ван де Бекнинг клубдаги фаолияти ҳақида гапирди.

«Яхши футболчиларга ҳам ўзини кўрсатиш учун етарлича вақт талаб этилади. Албатта, Доннига яқин одамлар унинг тақдирига бефарқ бўла олмаётганини тушунамиз. Донни «Уотфорд»га қарши ўйинда майдонга тушади. Бу унинг учун имкониятлардан бири бўлади. Донни билан унинг клубдаги ўрни ҳақида гаплашиб олганмиз. «МЮ»да уни қадрлашларини яхши билади. Аминманки, ван де Бек жамоамизда ўзини кўрсатиш учун ҳали кўп имкониятга эга бўлади», - дея Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Маълумот учун, ван де Бек сентябрь ойида 40 миллион евро эвазига «Аякс»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар