«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслиганинг 15-турида «Боруссия» М (2:3) дарвозасига тўп киритди.
Gracenote'нинг ёзишича, 32 ёшли польякнинг мюнхенликлар сафида Германия чемпионатида урган голлари 182тага етди ва у Бундеслига тарихида бир жамоада шунча тўп киритган 5-футболчига айланди.
Аввалроқ бундан натижага Ульф Кирстен (182 гол, «Байер»), Клаус Фишер (182, «Шальке»), Юпп Ҳайнкес (195, «Боруссия» М) ва Герд Мюллер (365, «Бавария») эришган.