O'zbek Ўзбекча
Лэмпард: «Жавобгарликдан қўрққанимда мураббий эмас, ТВда эксперт бўлардим»
Шанба, 09 Январ
2246

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард истеъфога чиқарилиши ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди.

«Одамларнинг фикридан фарқли ўлароқ, мен нима қилаётганимни жуда яхши биламан. Юришни ўрганган вақтимдаёқ футбол ўйнашни бошлаганман, 20 йилдан кўпроқ вақт давомида профессионал футболчи сифатида тўп сурдим. Ўшанда ҳам ҳозиргидек кўпроқ ишлаганман. 

Менга ҳам мағлуб бўлиш ёқмайди. «Манчестер Сити» билан ўйинда жамоам шу куни биздан яхшироқ ўйнаган рақибга мағлуб бўлди. Аммо мағлубият аламини ўйиннинг эртасидаёқ унутганман ва сешанба кунидан вазиятни ўнглаш учун яна ишга киришгандим. 

Агар чақирувни қабул қилмай, жавобгарликдан қўрққанимда мураббий эмас, ТВда эксперт сифатида осонроқ ишни танлашим мумкин эди. Аммо бошқалар нима қилаётганлигини шарҳлаб ўтиришни истамадим. Чунки буни исталган вақтимда қила олишим мумкин. Аммо бу иш билан шуғулланмоқчи эмасман, мени ҳозирда фақат «Моркам»га қарши кубок учрашувимиз ўйлантирмоқда», - дея Лэмпарднинг сўзларини келтирган The Guardian.

Маълумот учун, Англия кубоги 1/32 финал босқичи доирасидаги «Челси» — «Моркам» ўйини 10 январь, якшанба куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар