O'zbek Ўзбекча
Кевин Стротман «Женоа»га ўтиши кутилмоқда
Шанба, 09 Январ
7050

«Женоа» Франциянинг «Марсель» яримҳимоячиси Кевин Стротманга қизиқиш билдирмоқда, дея ёзади La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг ёзишича, 30 ёшли нидерландиялик футболчи «Женоа»га ижара асосида ўтиши кутилмоқда. Стротман 2020/21 йилги мавсум якунига қадар А Серияда тўп суриши айтилган. Генуя клуби раҳбарияти мавсумнинг иккинчи қисмида яримҳимоя чизиғини Стротман эвазига кучайтирмоқчи.

Қайд этилишича, томонлар келишувга эришган ва Кевин душанба куни «Женоа»да тиббий кўрикдан ўтади. 

Маълумот учун, 30 ёшли Стротман «Марсель» сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, самарадорлик кўрсатмаган. 2013-2018 йиллар давомида «Рома» сафида муваффақиятли тўп сурган яримҳимоячининг ҳозирги трансфер баҳоси 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар