O'zbek Ўзбекча
«Элдор Шомуродов энг камида мавсум якунигача жамоада қолади». «Женоа» президенти «Ювентус» қизиқишига муносабат билдирди
Шанба, 09 Январ
25210

«Женоа» клуби президенти Энрико Прециози жамоанинг ўзбекистонлик форварди Элдор Шомуродовга «Ювентус» қизиқаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Генуя клуби хўжайини «Footballnews24.it» мухбири билан суҳбатда Элдорнинг қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмаслигини маълум қилган.

«Шомуродов энг камида мавсум якунигача жамоада қолади», - дея клуб хўжайинининг сўзларини келтирмоқда Footballnews24.it сайти.

Аввалроқ, TuttoSport нашри Элдор Шомуродов А Сериянинг амалдаги чемпиони «Ювентус» сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Нашрда қайд этилишича, «Ювентус» жамоа сафида ижара асосида тўп сураётган Альваро Мората ўрнига Шомуродов номзодига қизиққан.

Маълумот учун, ўзбекистонлик 25 ёшли форвард ўтган мавсумда «Ростов»дан «Женоа»га 7,5 миллион евро эвазига ўтганди. Элдор Италия А Серияси жорий мавсумида 10 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. 25 ёшли форвард сўнгги икки ўйинида жамоасининг энг яхши ўйинчисига айланди. Футболчининг генуяликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар