Германия чемпионатининг 15-турини бошлаб берган марказий баҳсда «Боруссия» М ўз уйида пешқадам «Бавария»ни қабул қилиб, 2та тўп фарқини йўққа чиқарди ва иродали ғалабага эришди.
Шундай қилиб Мюнхен клубининг 20 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди. Ҳанс-Дитер Флик жамоаси сўнгги бор 3 ой аввал, сентябрь ойи охирида «Ҳоффенҳайм»га (1:4) ютқазганди.
«Бавария» мағлубиятга қарамай, 33 очко билан етакчи бўлиб турибди. Аммо 9 январь куни иккинчи ўриндаги «Лейпциг» (31 очко) Дортмунднинг «Боруссия»сидан устун келса, Мюнхен клубини ортда қолдиради.
Бундеслига, 15-тур
Боруссия М – Бавария 3:2
8 январь, «Боруссия-Парк»
Голлар: Ҳофманн (36, 45), Нойҳаус (49) –Левандовски (20), Горетцка (26).
Боруссия М – Зоммер, Лайнер, Гинтер, Эльведи, Бенсебайни (Янчке, 89), Закария (Ҳеррманн, 74), Ҳофманн (Вендт, 89), Крамер, Нойҳаус, Штиндль (Вольф, 82), Эмболо.
Бавария – Нойер, Павар, Алаба, Зюле, Дэвис, Дуглас Коста (Коман, 68), Горетцка, Киммих, Мюллер, Левандовски, Сане.
Огоҳлантиришлар: Гинтер (62), Зюле (63).