O'zbek Ўзбекча
«Атлетико» – «Атлетик» ўйини Мадриддаги қорбўрон туфайли қолдирилди
Шанба, 09 Январ
1940

Ла Лига 18-тури доирасида бугун, 9 январь куни ўтказилиши керак бўлган «Атлетико» – «Атлетик» учрашуви номаълум муддатга қолдирилди.

Ла Лига Мадриддаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўйинни қолдиришга қарор қилган. Қорбўрон туфайли ўйинни ташкил этиш учун оптимал шароитларни яратишнинг иложи йўқ деб топилди. Учрашувнинг янги санаси кейинроқ эълон қилинади.

Аввалроқ, «Атлетик»нинг самалёти кучли қорбўрон туфайли Мадридга қўна олмай, Бильбаога қайтиб кетгани ҳақида хабар қилинганди. Испания пойтахтида 20 сантиметр қалинликдаги қор ёғиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар