O'zbek Ўзбекча
А Серия. «Женоа» «Болонья»ни мағлуб этиб «хавфли ҳудуд»ни тарк этди, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади
Шанба, 09 Январ
11316

Италия чемпионатининг 17-турида «Женоа» ўз майдонида «Болонья»ни қабул қилиб, Зайц ва Дестронинг голлари эвазига ишончли ғалабани қўлга киритди. Мезбонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 80 дақиқа давомида ҳаракат қилди ва жамоасининг биринчи голида қатнашди.

«Женоа» очколарини 14тага етказиб, 17-ўринга кўтарилди ва «хавфли ҳудуд»ни тарк этди. 17 очкоси бор «Болонья» эса 12-ўринда қолди.

А Серия, 17-тур
Женоа — Болонья 2:0
9 январь, «Луиджи Феррарис»
Голлар: Зайц (44), Дестро (55).
Женоа – Перин, Кришито (Гильоне, 46), Масьелло, Бани, Дзаппакоста, Бадель, Радованович, Зайц, Беҳрами (Эбонг, 46; Лерагер, 74), Шомуродов (Пьяца, 81), Дестро (Мелегони, 86). 
Болонья – Анжело, Томиясу, Пас (Поли, 81), Ларангейра, Хики (Дейкс, 60), Схаутен (Барроу, 60), Домингес, Орсолини (Ольсен, 74), Сориано, Виньято, Паласио (Рабби, 82).
Огоҳлантиришлар: Радованович (66), Гильоне (87).

Ўхшаш янгиликлар