O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайда Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Жума, 08 Январ
4864

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик режаси доирасидаги навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини февраль ойида ташкил этади, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

«Вадим Aбрамов бошчилигидаги миллий жамоамиз 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида машғулот олиб боради ва йиғин давомида учта ўртоқлик ўйини ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан, 15 февраль куни миллий жамоа аъзолари БAA футбол ассоциацияси майдонида Иордания миллий жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қолган икки ўртоқлик учрашуви учун рақиб жамоалар билан музокаралар давом этмоқда», - дейилади ЎФА хабарида.

Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Яманга қарши ўйини тақвимдаги кўрсатилганидек сафарда эмас, 30 март куни Тошкентда ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар