«Бухоро» жамоаси Даврон Файзиев қўл остида Бухоро шаҳрида янги мавсумга тайёргарликка киришди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, жамоа машғулотларига «Сурхон» клубидан Шавкат Саломов келиб қўшилган. Шунингдек, «Динамо» жамоасининг уч нафар футболчиси – Амиржон Сафаров, Ҳакимхон Аъламхонов, Бобур Қосимов бухороликлар таркибига қўшилган. Шунингдек, «Металлург» ҳимоячиси Жасур Ўринов ҳам Файзиев қўл остидаги машғулотларга қўшилган.
«Йиғин давомида яна бир қатор тажрибали футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда», - дея ёзади клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Даврон Файзиев 5 январь куни «Бухоро» клуби бош мураббийи сифатида тайинланиб, унинг олдига клубни Про лигадан Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилганди.