O'zbek Ўзбекча
«Реал» Зидандан кейин клубни бошқарадиган мураббий борасида бир қарорга келди
Жума, 08 Январ
19435

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти Зинедин Зидандан кейин «қироллик клуби»ни бошқарадиган мутахассис масаласида аниқ қарорга келган, дея хабар бермоқда As нашри.

Манбанинг ёзишича, Мадрид клуби Зидан жамоани тарк этган тақдирда клубнинг яна бир афсонавий футболчиси Рауль Гонсалесга ишонч билдирмоқчи. Испаниялик собиқ футболчи ҳозирда «Реал»нинг ёшлар жамоаси мураббийи сифатида фаолият юритмоқда.

Флорентино Перес бунгача Зидандан кейин Маурисио Почеттино номзодини кўраётган эди, аммо аргентиналик мутахассис «ПСЖ»да иш бошлагани боис клуб раҳбарлари «Реал»нинг навбатдаги бош мураббийи сифатида Рауль номзодига тўхталган.

Маълумот учун, 2019 йилдан буён «Реал»нинг иккинчи жамоасини бошқараётган Рауль ўтган мавсумда ўз жамоаси билан УЕФА ёшлар лигасида ғолиб бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар