O'zbek Ўзбекча
«Реал» яримҳимоячиси «Хетафе»га ижарага берилди
Жума, 08 Январ
4911

«Реал» яримҳимоячиси Такефуса Кубо «Хетафе»га ижарага берилди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Жорий мавсумда ижара асосида «Вильярреал»да тўп сурган Такефусу Кубо Мадрид клубига қайтарилганди. Marca’нинг ёзишича, япониялик футболчи Унаи Эмери ишончига кира олмагач, мураббий Кубони «Реал»га қайтаришга қарор қилган. Натижада мадридликлар раҳбарияти Кубони мавсум якунига қадар «Хетафе»га ижарага берди.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Такефусу 2019 йилда «Токио»дан эркин агент сифатида «Реал»га ўтганди. Сўнгги мавсумда ижара асосида «Мальорка»да тўп сурган футболчи 35 ўйинда 4та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган. Жорий мавсумда эса «Вильярреал» сафида 13 ўйинда майдонга тушган. Transfermarkt япониялик яримҳимоячини 20 миллион еврога баҳолаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар