O'zbek Ўзбекча
Остон Ўрунов «Спартак»нинг БААдаги йиғинида қатнашади
Жума, 08 Январ
4395

«Спартак» ҳужумчиси Александр Кокорин ва яримҳимоячи Остон Ўрунов жамоанинг Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этадиган қишки ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.

«Спорт-Экспресс» нашрининг ёзишича, бош мураббий Доменико Тедеско 14-24 январь куни Дубайда ташкил этиладиган ушбу йиғинга жамоанинг ушбу икки футболчисини ҳам рўйхатга қўшган.

Аввалроқ, Кокорин қишки трансфер ойнасида «Сочи»га қайтиши мумкинлиги, Остон Ўруновга «Рубин» ва «Уфа» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, «Пахтакор» клуби ҳам 21 январдан Дубайда йиғин бошлаши ва «Спартак»ка қарши назорат баҳси ўтказилиши ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов жорий мавсумда «Спартак» сафида 9 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар