O'zbek Ўзбекча
Манба: «Астон Вилла» COVID туфайли «Ливерпуль»га қарши баҳсда ёшлар жамоаси билан ҳаракат қилади
Жума, 08 Январ
3684

Дин Смит бошварувидаги «Астон Вилла»нинг асосий жамоаси клубда коронавирус авж олганлиги сабабли Англия Кубогининг 3-раундидан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

Daily Telegraph'нинг ёзишича, асосий таркибнинг кўплаб ўйинчиларида COVID аниқлангани учун «Астон Вилла» мерсисайдликларга қарши U23 жамоаси ва академиянинг бошқа тарбияланувчилари билан ҳаракат қилади.

Ушбу баҳсда бирмингемликларни U23 жамоаси устози Марк Дилэйни бошқаради. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсда шунга ўхшаш ҳолат рўй берганди. «Ливерпуль» тақвим бўйича Англия Лига Кубоги баҳсидан бир кун ўтиб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаши керак эди. Натижада «Астон Вилла» билан кубок беллашувига «қизиллар»нинг ёшлар таркиби жўнатилади ва ушбу жамоа 0:5 ҳисобида ютқазади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар